Фото: Reuters
Вашингтон Хитой армияси билан боғлиқ хитойликларнинг визаларини бекор қилди. Шу сабабли АҚШни мингдан кўпроқ хитойлик, асосан талабалар ва олимлар тарк этади.
АҚШ давлат департаментида таъкидланишича, АҚШ “Хитой коммунистик партиясининг ҳарбий устунлигини ўрнатиш ғояларини илгари сурмайдиган” хитойликлар учун очиқ.
Май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп хитойлик аспирантлар ва олимларга АҚШга киришни чеклаганди. Вашингтоннинг фикрича, улар АҚШга технологиялар ва интеллектуал мулкни ўғирлагани келадилар ва бу АҚШ миллий манфаатларига хавф солади.
Хитой таълим вазирлиги АҚШ ҳукуматининг бундай хатти-ҳаракатларига қатъиян қарши эканини билдирган. Пекин Вашингтонни “теран фикрлашга, жамоатчилик фикрини ҳурмат қилишга ҳамда Хитой ва Америка халқлари ўртасида ўзаро алмашинув ва ҳамфикрликни ривожлантириш учун кўпроқ иш қилишга” чақирган.
“Биз Хитой ва АҚШ ўртасидаги талабалар алмашинувини қўллаб-қувватлаймиз ва турли давлатлар, жумладан АҚШдан Хитойга ўқишга келишни истовчиларни қутлаймиз”, дейилган Хитой таълим вазирлигида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди