
Фото: Reuters
АҚШ мамлакатга келган йўловчиларни коронавирусга текширишни тўхтатишни режалаштирмоқда, деб ёзади АТОР Америка ОАВга таяниб.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, аэропортларда йўловчиларнинг саломатлигини текшириш самарасиз бўлиб чиққан.
Январдан бошлаб юқори хатар гуруҳидаги мамлакатлар (Хитой, Буюк Британия, Ирландия, Бразилия, Эрон ва Шенген келишуви мамлакатлари) фуқаролари АҚШнинг белгиланган 15 аэропортига келишлари мумкин эди. Уларнинг ҳароратлари ўлчанди, "саломатлик декларацияси" сўралди ва алоқа маълумотлари олинди.
АҚШ транспорт хавфсизлиги бошқармаси вакилининг айтишича, текширувдан ўтказилган 675 минг йўловчидан атиги 15га яқинида (0,002 фоиз) вирус аниқланган. Шундай қилиб, тизим самарасиз бўлиб чиқди: фақат пул ва мутахассисларнинг вақти ва меҳнати сарфлангани қолди. Йўловчиларни касалликка текшириш 14 сентябрдан тўхтатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар