10:10 / 16.09.2020
3 307

Гренландиядаги энг катта музлик бўлакларга бўлиниб кетди

Гренландиядаги энг катта музлик бўлакларга бўлиниб кетди
Фото: The Wеек
Гренландиядаги энг йирик шелф музлигидан майдони 110 квадрат километр бўлган муз бўлаги ажралиб чиқди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу муз бўлагининг ажралиши иқлим ўзгариши жуда тез юз бераётганидан дарак беради.

Германиянинг Эрланген—Нюрнберг университети мутахассиси Женни Туртоннинг айтишича, Гренландияда сўнгги 40 йил ичида ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича уч даражага кўтарилган. 2019 ва 2020 йилларда эса энг юқори ҳарорат қайд этилган.

Фото: The Wеек
Майда қисмларга бўлиниб кетган 79N номли музлик 2019 йилда чуқур ёриқлар билан қопланганди. 2020 йилнинг иссиқ ёзи эса вазиятни янада мураккаблаштирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гренландиядаги энг катта музлик бўлакларга бўлиниб кетди