12:23 / 19.09.2020
2 683

Ўғирлаб кетилган уч миллион долларлик ноёб китоблар Руминияда топилди

Ўғирлаб кетилган уч миллион долларлик ноёб китоблар Руминияда топилди
Фото: «iStock»
Руминия шимоли-шарқидаги Нямц туманидаги бир қишлоқ уйи остида яшириб қўйилган ноёб китоблар хазинаси топилди.
Дантенинг асарларининг камёб нашрлари, Франсиско де Гойянинг чизмалари, Галилей ва Ньютоннинг XVI ва XVII асрларга мансуб қўлёзмалари — ҳаммаси уйнинг поли остига яшириб қўйилган эди.

Топилган китобларнинг умумий қиймати 3 миллион доллардан юқорироқ. Хабарга кўра, ушбу китоблар 2017 йил январида Лас-Вегасдаги аукционга жўнатилиши арафасида Лондондан ўғирлаб кетилган эди.

Қидирувлар китоб ўғрилари Руминиядаги уюшган жиноий гуруҳ аъзолари эканини кўрсатди ва орадан уч йил ўтиб, ўнлаб тинтувлардан сўнг китоблар топилди.

Албатта, булар жуда қиммат китоблар, аммо умуминсоний маданий мерос сифатида мутлақо бебаҳо, дея полиция топилманинг аҳамияти катталигига эътибор қаратган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўғирлаб кетилган уч миллион долларлик ноёб китоблар Руминияда топилди