07:00 / 25.09.2020
2 954

«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди

«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
Фото: «Forbes.com»
Сув ишлаб чиқарувчи «Nongfu Spring» компанияси асосчиси Чжун Шаньшань Хитойнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Шунингдек, вакцина ишлаб чиқарувчи «Beijing Wantai Biological Pharmacy» асосчиси ҳисобланган Шаньшаннинг мол-мулки бир йил ичида уч баравар кўпайиб, 58,7 миллиард долларга етди. Бу «Alibaba» асосчиси Жек Манинг бойлигидан икки миллиард доллар кўп. Шаньшань, шунингдек, ҳинд магнати Мукеш Амбанидан кейин (унинг маблағи 85 миллиард долларга баҳланган) Осиёда иккинчи ва дунёда 17-ўринни эгаллади.

Сентябрнинг бошларида «Nongfu Spring» Гонконг фонд биржасида IPO ўтказиб, Хитойнинг энг бой компаниялари учталигига кирди. Фирма акциялари Шанхай рўйхатига киритилгандан бери 14 баравар қимматлашди. Шаньшань Хитой ишбилармонлари орасида «ёлғин бўри» номи билан танилган. Чунки у сиёсатга аралашмайди, йирик бизнес уюшмаларига ҳам қўшилмаган.

«Nongfu Spring» 1996 йили мамлакатдаги тоза чучук сувнинг энг йирик манбаларидан бири Цяньдаоху кўли жойлашган Чжецзян провинциясида ташкил этилган. Сувдан ташқари компания чой ва шарбатлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, шунингдек, туйилган қаҳва билан савдо қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)