16:50 / 29.09.2020
3 431

Расмий Ереван Озарбайжон Арманистондаги ҳарбий қисмга зарба берганини маълум қилди

Расмий Ереван Озарбайжон Арманистондаги ҳарбий қисмга зарба берганини маълум қилди
Фото: Yerevan News
Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон шарқидаги Варденис шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмга зарба берди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанянга таяниб, Meduza хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундан олдин Озарбайжон ҳарбийларида Арманистон ҳудудидан ўқ отилиши тўғрисида нотўғри маълумот бўлган.
«Дарҳақиқат, душман ўз ҳаракатларини оқлаш учун замин тайёрламоқчи бўлган», – деб ёзади Степанян Facebook’даги саҳифасида.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги можаронинг кучайиши фонида Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар географиясини кенгайтиришга ва тўғридан-тўғри Арманистонга қарши тажовузни амалга оширишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, Тоғли Қорабоғда давом этаётган жангларда армия 30 дан ортиқ арман танкини, шунингдек, Арманистон қуролли кучларининг учинчи «Мартуни» моторли ўқотар полкини йўқ қилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий зиддият кескинлашди. Икки мамлакатда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Можаро фонида Озарбайжон ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни блоклади. Арманистон ҳукумати 28 сентябрь куни 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркакларнинг мамлакатдан ташқарига чиқишига тақиқ қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Расмий Ереван Озарбайжон Арманистондаги ҳарбий қисмга зарба берганини маълум қилди