Фото: «Lincolnshire Live»
Буюк Британиянинг Линкольншир графлигидаги табиат боғи хизматчилари бешта тўтиқушни томошабинлар кўз ўнгидан панароққа яшириб қўйишга мажбур бўлишди.
Карантиндан сўнг одамлар келиб топширган бу тўтилар сўкинишни ўрганиб олган ва ўтган-кетганни «чангитишни» бошлаган.
«Lincolnshire Live» ёзишича, тўтиларнинг сўкиниши одамларнинг жаҳлини чиқариш ўрнига, кўпроқ кулгисини қистатган. Сўкиниши етмаганидек, энди бу қушлар одамларга тақлидан кулишни ҳам бошлашган: битта тўти сўкинса, қолганлари жўр овозда кулган.
Сўконғич қушлар томошабинларга маъқул келишига қарамай, уларни кўздан панароққа кўчиришга мажбур бўлишди, чунки боққа келувчиларнинг кўпи болалар.
Маълумот учун: ушбу табиат боғида тахминан бир ярим мингта тўти бор. Интернетда танилган Чико лақабли тўти (қуйидаги видео) ҳам шу ерлик. Чико Бейонсенинг «If I Were a Boy» қўшиғини куйлаб машҳур бўлиб кетганди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’