08:45 / 19.10.2020
2 527

Учинчи жаҳон уруши сценарийси қандай бўлади? Америкача қараш

Учинчи жаҳон уруши сценарийси қандай бўлади? Америкача қараш
Фото: «Newstes.ru»
АҚШ ҳарбий-денгиз коллежида миллий хавфсизлик масалалари бўйича профессор, подполковник Уильям Адлернинг сўзларига кўра, мабодо Учинчи жаҳон уруши бошланадиган бўлса, ҳарбий ҳаракатлар фақат ҳавода ва қуруқликда давом этмайди, коинот ва кибермакон ҳам жалб этилади. У бу ҳақда «The National Interest» журналида чоп этилган ўзининг мақоласида ёзиб қолдирган.

Подполковникнинг айтишича, борди-ю, уруш келиб чиқадиган бўлса, Хитой, Россия ёки Шимолий Корея АҚШнинг ички ҳудудларига «ҳужум қилади».

«Бундай ҳужумлар киберэлектрмагнит спектрдан фойдаланишни ўз ичига қамраб олади», — дея таъкидлайди Адлер.

Профессорнинг қайд этишича, ҳарбий ҳаракатлар коммуникация, молия ва транспорт тармоқлари фаолиятини ишдан чиқаради.
Адлернинг сўзларига кўра, янги можаро келиб чиқадиган бўлса, йўқотишлар сони Иккинчи жаҳон урушидагидан кам бўлмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)