23:50 / 28.10.2020
4 272

Чиройли макияжини яширгани учун ниқоб тақишни хоҳламаган қиз масаланинг ечимини топди (фото)

Чиройли макияжини яширгани учун ниқоб тақишни хоҳламаган қиз масаланинг ечимини топди (фото)
Фото: Instagram / @makeupxasena
Карантин қоидаларига ҳар қандай йўл билан амал қилаётган инсонлар орасида бир қанча қизиқарли воқеалар содир бўлмоқда. Масалан, ҳамиша ўзига оро бериб юрувчи қизлардан бири тиббий ниқобдан фойдаланишни умуман хоҳламайди. Сабаби юзнинг кўп қисмини эгалловчи ниқоб туфайли унинг чиройли макияжи кўринмай қолганди. Аммо уддабурон қиз масаланинг ечимини топди.

Эҳтимол, у ниқобдан воз кечган, деган фикр келиши мумкин. Қалтис вазиятда бунинг сира ҳам иложи йўқ. Лекин у ҳеч кимнинг хаёлига келмаган пардозни амалга оширди.

Фото: Instagram / @makeupxasena
У ниқоб остида яширинишга мажбур бўлган ёноқ, бурун ва лабларни ниқоб юзасига кўчиришга қарор қилди. Бунинг учун косметик воситаларни тўғридан-тўғри ниқоб устида қўллади.

Фото: Instagram / @makeupxasena
Ишни аввал ниқобга тонал крем суртишдан бошлади. Юз ва ниқоб ранги бир хил бўлганидан сўнг бурун ва ёноқларга ишлов берди. Юз ва ниқоб чегарасини бир хил қилиш устида узоқ вақт тер тўкди. Бурун шаклини чиқариш учун ҳам бир қанча воситалар ишлатилди. Ниҳоят, навбат ниқобдаги лаб шаклини бўяшга келди.

Фото: Instagram / @makeupxasena
Мана натижа! Қиз ўзи истаган кўринишда юқумли касалликдан ҳимояда. У қоидаларга риоя қилиб, чиройини яширмаган ҳолда ўзини касалликдан асрамоқда.

Фото: Instagram / @makeupxasena

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чиройли макияжини яширгани учун ниқоб тақишни хоҳламаган қиз масаланинг ечимини топди (фото)