17:39 / 31.10.2020
1 007

Алиев Қорабоғнинг назорат қилинадиган қисмида вақтинчалик маъмурият тузди

Алиев Қорабоғнинг назорат қилинадиган қисмида вақтинчалик маъмурият тузди
Фото: Озарбайжон Мудофаа вазирлиги
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон армияси назорати остига олинган Қорабоғдаги ҳудудларда вақтинча махсус маъмуриятни ташкил этиш тўғрисида фармонни имзолади.

Тоғли Қорабоғ можароси зонасида жанглар бошланганидан буён 27 сентябр куни Озарбайжон Қуролли Кучлари 186 аҳоли пунктини, шу жумладан тўртта шаҳарни: Жаброил, Фузули, Зангилан ва Қубадлини ўз назорати остига олди.

Фармонга биноан, назорат қилинадиган ҳудудларда:
  • ҳар бир минтақани Озарбайжоннинг маъмурий-ҳудудий тақсимотига мувофиқ бошқарадиган вақтинчалик комендантлар тузилди;
  • Озарбайжон ИИВга комендантларни тайинлаш ва комендантлик идоралари фаолиятини ташкил этиш топширилди;
  • вақтинчалик комендантлик ҳузурида тезкор штаб тузилади, унинг таркибига ДХХ, ФВВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги ва Молия вазирлиги вакиллари киради.

Қайд этилишича, вақтинча комендантлик идоралари ўз фаолиятини Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ва Давлат чегара хизмати билан мувофиқлаштиради.

Фармонга биноан вақтинча комендантларнинг вазифаларига муҳим объектларни, шу жумладан транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини, энергетика ва сув таъминоти тизимларини, сув омборларини, одамлар ва атроф-муҳит учун хавфли бўлган манбаларни ҳимоя қилишни ўз ичига олади; жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилиш. Шу билан бирга, вақтинча комендантлик идоралари ҳудудни миналардан тозалайди; терроризм, жосуслик, саботаж ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек энергетика объектларининг ҳолатини олдиндан баҳолаш билан шуғулланади.

Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига фармонга биноан озод қилинган ҳудудларга кириш ва чиқишнинг махсус режимини таъминлаш топширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)