Фото: «Championat.com»
Австрия 3 ноябрдан коронавирус пандемияси туфайли қатъий карантинга қайтади. Бу ҳақда Австрия канцлери Себастьян Курс 31 октябрь куни ўз Twitter’ида маълум қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Мамлакатда комендантлик соати жорий қилиниб, у 30 ноябргача амал қилади. Бунда австрияликларга 20:00 дан 6:00 гача бошқа одамлар билан учрашиш ёки уларнинг уйларига бориш учун ўз уйларини тарк этиши тақиқланади.
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, мамлакатда ресторан ва кафеларга ташриф буюриш ҳам ман қилинади. У ерлардан егулик ва ичимликларни фақат уйга олиб кетиш мумкин. Меҳмонхоналарга фақат бизнес-мижозларни қабул қилиш рухсат этилади. Ҳайвонот боғлари, театр ва музейлар ҳам ёпилади.
Айни вақтда Австриядаги мактаблар ишлашда давом этади, аммо ҳукумат улар коронавирус тарқалишига таъсир қилаётган-қилмаётганлигини текшириб кўради.
Курснинг сўзларига кўра, бундай чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш тизимига босим ортиб кетмаслиги учун керак.
Аввалроқ Англияда декабрь бошига қадар локдаун эълон қилинган эди.
Шунингдек, Португалияда коронавирус билан касалланиш ҳолати ортгани сабаб аҳолининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши тақиқланди.
Беларусда эса коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 1 ноябрдан чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга кириши тақиқланади.
Словакияда эса аҳоли COVID-19’ни аниқлаш бўйича оммавий равишда тестдан ўтказилиши маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?