date
views 1 567

ЕХҲТ Трампни сайловларда ўз хизмат мавқеидан фойдаланишда айблади

ЕХҲТ Трампни сайловларда ўз хизмат мавқеидан фойдаланишда айблади
Фото: Reuters
АҚШ президенти сайловларида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан (ЕХҲТ) кузатувчилар АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсий фойда олиш мақсадида сайловларда ўз хизмат мавқеидан фойдалангани ҳақидаги хулосага келишди. Бундан ташқари, телеканаллар томонидан номзодлар фаолияти нохолис ёритилган.

ЕХҲТ кузатувчилари сайловлар бўйича тайёрлаган ҳисоботда таъкидланишича, Трамп АҚШдаги сайловлар жараёнида сохталаштирилишларга йўл қўйилгани ҳақидаги баёнотларига бирорта асосли исбот келтирмаган.

Давлат ва партиядаги фаолият орасидаги фарққа ҳар доим ҳам амал қилинмаган, чунки амалдаги президент ўз хизмат имкониятларидан сиёсий фойда олишда бир неча маротаба фойдаланган. Баъзи ҳолатларда Трамп ҳокимиятни тинч йўл билан топширишни истамаётгандек тасаввур пайдо бўлди. У асосли исбот келтирмасдан, сайловлар жараёни, айниқса почта орқали, тизимли равишда сохталаштирилганини таъкидлаган”, деб хулоса чиқаришган кузатувчилар.

Уларнинг фикрича, “амалдаги президентнинг бундай баёнотлари жамиятнинг давлат институтларига ишончига путур етказади ва кўпчилик томондан сайловлардан кейин сиёсий мотивланган зўравонликлар эҳтимолини оширадигандек қабул қилинади”.

Шунингдек, ЕХҲТда АҚШдаги сайловолди кампанияси номзодлар орасидаги ўзаро адоват билан боргани таъкидлаб ўтилган.

Амалдаги президент томонидан муайян шахсларга нисбатан уларнинг жинси ва келиб чиқишига кўра таҳқирловчи ва ҳақоратловчи баёнотлар қўллангани алоҳида хавотир уйғотди”, дейилган ҳисоботда.

Ташкилот, шунингдек, президентликка номзодлар фаолиятини ёритишда АҚШнинг бир қатор телеканаллари нохолис бўлганига эътибор қаратган. Бунда Трамп телеканаллар томонидан асосан танқидий баҳоланган, Байден борасида эса нейтрал фикрлар билдирилган.

Учта миллий телеканалда (ABC, CBS ва NBC) президент Трампга прайм-таймдаги сиёсий янгиликлар доирасида эфир вақтининг мос равишда 63, 56 ва 60 фоизи ажратилган, улардан кўпи танқидий бўлган, Байденга эса мос равишда, 20, 25 ва 22 фоиз вақт ажратилган ва у ҳақида асосан нейтрал оҳангда гапирилган”, дейилган ташкилотда.

MSNBC ва CNN амалдаги президентни жуда салбий қилиб кўрсатган, Fox News эса баъзи кечки дастурларида Байденга нисбатан очиқчасига нохолислик қилган”, деб таъкидлаб ўтилган ҳисоботда.

Ташкилотда таъкидланишича, учинчи партиялар номзодларига эса асосий телеканаллар томонидан умуман эътибор қаратилмаган.
Маълум қилинишича, ЕХҲТ АҚШдаги сайловлар бўйича якуний ҳисоботини 8 ҳафтадан кейин тақдим қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕХҲТ Трампни сайловларда ўз хизмат мавқеидан фойдаланишда айблади