15:00 / 10.11.2020
2 442

Тадқиқот: тўйиб овқат емаётган болаларнинг бўйи ўсмай қолиши мумкин

Тадқиқот: тўйиб овқат емаётган болаларнинг бўйи ўсмай қолиши мумкин
Фото: Getty Images
Мактаб ёшидаги болаларнинг етарли озиқ-моддалар билан овқатланмаслиги уларнинг бўйи ўсмай қолишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳатто мамлакатлардаги болалар бўйи ўртасида фарқ 20 сантиметргача етган. Бу ҳақда The Lanset ёзмоқда.

Олимлар бутун дунё бўйлаб болаларнинг бўйи ва вазнидаги ўзгариши уларнинг овқатланиш сифати, қандай шароитда яшаётганини акс эттиришини айтишмоқда.

Тадқиқотчилар 2019 йил Европанинг шимоли ғарбий ва марказий қисми – Нидерландия (183,3) ва Черногориядаги ўспиринлар дунёдаги энг баланд бўйли эканлигини аниқладилар. Худди шу йилда 19 ёшга тўлган энг паст бўйли ёшлар Жанубий ва Жануби Шарқий Осиё (160,1 см), Лотин Aмерикаси ва Шарқий Aфрикада яшаши аниқланган.

Тадқиқотда қизиқ статистика келтирилган: 2019 йил Лаосда яшаган 19 ёшли ўғил болалар бўйи ўртача 162,8 см бўлиб, бу пайтда Нидерландиядаги 13 ёшли болалар ҳам худди шунча ўсиб улгурган. 19 ёшли Гватемала, Бангладеш, Непал ва Шарқий Тиморда яшайдиган қизлар бўйи (152 см) 11 ёшли голланд қизлари билан тенг бўлган.

Сўнгги 35 йил ичида болаларнинг ўртача бўйи энг кўп Хитой ва Жанубий Кореяда ўсган. Буюк Британия 19 ёшли ўғил болалар ўсиши бўйича 1985 йилда 28-ўринда турган бўлса, 2019 йилда 39-ўринга тушган.

Энг оғир вазнли ўспиринлар қаерда яшайди?
Тадқиқотда болаларнинг тана вазни кўрсаткичи ҳам кўриб чиқилган. Бу ўлчов инсоннинг бўйи учун соғлом вазн қандай бўлиши кераклигини аниқлашга ёрдам беради.

Энг оғир вазнли ёшлар Тинч океани ороллари, Яқин Шарқ, AҚШ ва Янги Зеландияда экани аниқланган. Энг енгил 19 ёшлилар Жанубий Осиё, Ҳиндистон ва Бангладеш каби мамлакатларда аниқланган.

Шунингдек, тана вазни энг паст ва юқори бўлган мамлакатлар ўртасидаги фарқ тахминан 25 килограммга тенглиги айтилган. Тадқиқотчилар болаларнинг бўйи ва вазнида генетика муҳим роль ўйнашини тан олсалар-да, бутун аҳоли саломатлигида овқатланиш ва атроф-муҳит муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидламоқда.

Тадқиқот мактабларда бепул овқатланишни ташкил қилишни таклиф этади
Глобал овқатланиш сиёсати асосан беш ёшгача бўлган болаларга қаратилган. Aммо тадқиқотчилар катта ёшдаги болаларнинг ўсиш услубига кўпроқ эътибор қаратиш лозим демоқда. Шунинг учун, тадқиқот мамлакатдаги кам таъминланган оилалар учун тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларига озиқ-овқат ваучерлари ва мактабда бепул соғлом овқатланишни ташкил қилишни қўллаб-қувватлаган.

Ушбу глобал таҳлил биринчи марта мактаб ёшидаги ўспиринларнинг ўсишига эътибор қаратди ва ҳукуматлар болаларнинг яхши ривожланиши учун етарлича ҳаракат қилмаётганини аниқлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқот: тўйиб овқат емаётган болаларнинг бўйи ўсмай қолиши мумкин