Ашхободда Олабай ити ёдгорлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ушбу ёдгорликни ўрнатиш ташаббуси муаллифи – президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.
Олтин ҳайкал баландлиги 6 метр. У 9 метр баландликдаги пойдеворга ўрнатилган. Бу ҳақда «Туркманистон Бугун» агентлиги хабар берди.
Пойдеворга монитор қадалган бўлиб, 10 ноябрдаги очилиш маросимида мониторлар орқали шу зотли итлар иштирокидаги видеороликлар намойиш этилган.
Гурбангули Бердимуҳамедов «бу ажойиб ҳайвонларнинг мислсиз жасорати ва инсонга нақадар ғамхўрлигига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш» жоизлигини айтиб, миллатнинг тарихий тақдирида олабайлар тутган ролни ва уларнинг халқ ҳаётида эгаллаган ўрнини эътироф этган.
Туркманистон илгаридан олтин ёдгорликлари билан танилган. Улар республиканинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов даврида ўрнатила бошланган. 2017 йилда Ниёзовнинг олтин ёдгорликларидан бири демонтаж қилинган. 2015 йилда Ашхабодда амалдаги президент Бердимуҳамедовга атаб ёдгорлик ўрнатилганди.
Икки йил олдин Гурбангули Бердимуҳамедовга олтин штанга совға қилишган, у мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши пайтида ҳукумат аъзоларига ўзининг штанга кўтариш маҳоратини намойиш этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди