22:22 / 23.11.2020
1 753

Катта тезликда дарахтга урилган Tesla’нинг батареяси сочилиб кетди (фото)

Катта тезликда дарахтга урилган Tesla’нинг батареяси сочилиб кетди (фото)
Фото: Corvallis Police Department
АҚШнинг Корваллис шаҳрида Tesla Моdel 3 ҳайдовчиси катта тезликда дарахтга урилиб, электромобил ва унга ўрнатилган батарея бутунлай сочилиб кетди, деб хабар беради Motor.

Корваллис шаҳрида истиқомат қилувчи Дилан Милота ўзининг Tesla Моdel 3 электромобилида аварига учраб, дарахтда урилишидан олдин соатига 160 километр тезлида ҳаракатланган. Тезлик юқорилиги сабаб дарахт ҳам седанни тўхтата олмаган — шундан сўнг у яна бир дарахтни бориб урган, бетон тўсиқни кўчириб юборган, трансформатор буткасига шикаст етказган ва бир неча маротаба ағдарилиб тўхтаган. Корваллис полиция департаментининг маълумотларига кўра, биринчи тўқнашувдан Tesla’нинг тўлиқ тўхташига қадар у 100 метрга яқин масофани босиб ўтган.

Фото: Corvallis Police Department
«Ҳодиса жойидаги автомобилнинг сочилиб ётганига қараб, унинг ҳайдовчиси нафақат тирик қолгани, балки полиция келгунига қадар қочиб кетганига ишониш қийин», — дейилади хабарда. Офицерлар Милотани авария жойидан уч даҳа нарида қўлга олган. Таъкидланишича, унга жиддий жароҳат етмаган, фақат айрим жойлари кўкарган. Дилан полиция участкасига олиб борилган, аниқланишича, у кучли гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган.

Фото: Corvallis Police Department

Фото: Corvallis Police Department

Фото: Corvallis Police Department
Милотага нисбатан қатор қонунбузилишларини содир этганлиги учун айблов эълон қилинган ва суд уни қамоқ жазосига маҳкум этиши мумкин. Энг катта муаммони Tesla’нинг аккумулятор батареялари келтириб чиқарган — унинг бир неча юз элеметлари сочилиб кетган, ҳатто яқин атрофдаги уйларнинг ойналарини ҳам синдириб юборган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)