08:08 / 04.12.2020
3 478

ЖАРда маймун леопард боласини ўғирлаб кетди (видео)

ЖАРда маймун леопард боласини ўғирлаб кетди (видео)
Кадр: YouTube
Пилейснберг миллий боғида (ЖАР) павиан леопард боласини ўғирлаб кетди. Гувоҳлар томонидан олинган видео YouTube’даги Kruger Sightings каналига жойлаштирилган.

Видео муаллифи – 44 ёшли Пол Вуднинг таъкидлашича, боғга ташрифи давомида у павианлар (иттумшуқ маймунлар) тўдасига дуч келган. У леопарднинг митти боласини қучоқлаб олган ёш маймунга эътибор қаратган. Аввалига Вуд леопардни ўлик деб ўйлаган, бироқ яхшилаб кузатганидан сўнг бундай эмаслигини тушуниб етган.

«Павиан леопард боласига жуда қизиқиб қолгани ва уни ўзи билан олиб кетиш ниятида эканлиги кўриниб турарди. У йиртқични қўлига олиб, юнгларини тарай бошлади. Маймун у билан эҳтиёткорона муомала қилар ва унга ҳеч қандай зарар етказмасликни хоҳлар эди гўё», — дейди эркак.

Павианлар — Африкада кенг тарқалган приматлар тури ҳисобланади. Ушбу ҳайвонларнинг узунлиги 40 дан 110 сантиметргача етади. Улар ўнлаб овозли сигналлар ёрдамида ўз тўдаларини йиртқичлар ҳужумидан ҳимоя қила олади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг август ойида интернетда Ҳиндистоннинг Кендужҳар шаҳрида маймун ҳалок бўлган боласини бағрига босганича бир неча кундан буён тентираб юргани тасвирланган видео тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда маймун леопард боласини ўғирлаб кетди (видео)