09:54 / 11.12.2020
3 571

Бокуда Тоғли Қорабоғдаги урушда қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтди (видео)

Бокуда Тоғли Қорабоғдаги урушда қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтди (видео)
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 10 декабрь куни Тоғли Қорабоғдаги урушда қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтди. Парадни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Бокуга ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кузатди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Парад қатнашчилари орасида туркиялик ҳарбийлар ҳам бўлган. Парадда икки президент олдидан жами уч минг нафар ҳарбий ва 150 та техника тантанавор саф билан ўтган.

Парад иштирокчиларига мурожаат қилган Илҳом Алиев Озарбайжон «ўз ҳудудларининг эгалланишига чек қўйганини, адолатни ва халқаро ҳуқуқни тиклаганини» маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можарода 2783 нафар озарбайжонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Илҳом Алиевнинг фармонига асосан Озарбайжонда янги байрам белгиланди. Унга кўра, Боку вақти билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув имзоланган 10 ноябрь мамлакатда Ғалаба куни сифатида нишонланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бокуда Тоғли Қорабоғдаги урушда қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтди (видео)