07:43 / 12.12.2020
3 272

Эрдўған Арманистонга ҳамкорликни таклиф қилди

Эрдўған Арманистонга ҳамкорликни таклиф қилди
Фото: DHA
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Арманистонни ўзи таклиф қилган "олтилик платформаси"га қўшилишга чақирди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри ёзмоқда.

"Агар Ереван унга қўшилса, сезиларли наф кўради ҳамда Туркия ва Арманистон муносабатларида янги саҳифа очилиши мумкин", деди у.
10 декабр куни Эрдўған Бокуда бўлиб ўтган ҳарбий парадда иштирок этди. Туркия президенти ташриф давомида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

Эрдўған қўшма матбуот анжуманида Жанубий Кавказда вазиятни барқарорлаштириш ва тинчликни сақлаш мақсадида олти мамлакат - Россия, Туркия, Озарбойжон, Эрон, Грузия ва Арманистон ҳамкорлигини таклиф қилди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Россия томони бундай шаклдаги ҳамкорликка ижобий ёндашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Арманистонга ҳамкорликни таклиф қилди