00:30 / 20.12.2020
1 974

2025 йилга қадар 85 миллион одам ишсиз қолиши мумкин

2025 йилга қадар 85 миллион одам ишсиз қолиши мумкин
Коронавирус пандемияси туфайли 100га яқин мамлакат ишсизликка дуч келди. Мавжуд вазиятга мослашиш мақсадида компаниялар ўзлари учун турли хил чораларни танлаб олишди: улардан бири автоматлаштириш жараёнларини тезлаштириш, иккинчиси эса турли жараёнларни рақамлаштириш бўлди. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форумининг «Иш ўринлари келажаги тўғрисида»ги ҳисоботида маълум қилинди.

Шунингдек, ҳисоботда бутун дунёдаги компанияларнинг эндиликда нима қилишни режалаштираётганлиги ҳақида ҳам сўз борган. Унга кўра, компанияларнинг атиги 1 фоизи ишчилар сонини кўпайтиришни, 14 фоизи ишчилар сонини доимий равишда қисқартириб боришни, 28 фоизи уларни вақтинча ишдан бўшатишни, 30 фоизи ходимларни вақтинча бошқа лавозимларга ўтказишни, 83 фоизи эса вазифалар жараёнини автоматлаштиришни тезлаштиришни режалаштиргани аён бўлган.

Сўровда қатнашган бизнес-раҳбарларнинг 80% дан ортиғи иш жараёнларини автоматлаштиришни тезлаштираётганликларини айтишган. 50% бизнес-раҳбарлар эса ўз компанияларидаги иш жойларини автоматлаштиришни тезлаштириш ниятида эканликларини қайд этишган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилга келиб одамлар, машиналар ва алгоритмлар ўртасидаги меҳнат тақсимотининг ўзгариши дунё бўйлаб 15 фоиз ишчи кучи - 85 миллион ходимнинг иш жараёнини бузади.

Таъкидланишича, бу 97 миллион ходим учун янги имкониятлар очади. Зеро, автоматлаштириш жараёнида бир иш ўрнини йўқ қилиб, бошқаларини яратиш тенденцияси мавжуд. Бироқ бунинг учун ўн миллионлаб одамлар янги касблар учун қайта ўқиши керак бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2025 йилга қадар 85 миллион одам ишсиз қолиши мумкин