date
views 3 062

ОАВ: «Трамп ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланмоқда»

ОАВ: «Трамп ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланмоқда»
АҚШ президенти Доналд Трамп сайлов натижаларини бекор қилишга ва мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланаётгани ҳақида гумон қилинмоқда. Бу ҳақида Axios нашри номаълум юқори мартабали манбаларга асосланиб ёзди.

Трамп маъмурияти таъкидлашича, Америка раҳбари шубҳали тарзда ўзининг собиқ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн ва адвокат Сидни Пауэлл билан кўп вақт ўтказган. Расмийлар Трамп сайлов натижаларини ўзгартириб, ҳокимиятни эгаллаб олишидан қўрқишмоқда.

Бу ҳолатда Трамп Флинн ва Сидни Пауэлл ғоя ва имкониятларидан фойдаланишаг уриниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда расман Жо Байден ғалаба қозонди. 14 декабрь куни сайловчилар ҳайъати ҳам уни сайланган президент дея эълон қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: «Трамп ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланмоқда»