22:13 / 20.12.2020
2 751

Блогерлар томонидан «гўшт майдалагич»га айлантирилган Chevrolet Corvette трубинаси

Блогерлар томонидан «гўшт майдалагич»га айлантирилган Chevrolet Corvette трубинаси
Кадр: YouTube
YouTube’даги Cleetus McFarland каналида ноодатий тажриба тасвирланган қизиқарли видео пайдо бўлди. Унда америкалик блогерлар Chevrolet Corvette’нинг турбокомпрессорини гўшт майдалагичга айлантирган.

Блогерлар тажриба сифатида 1300 от кучига эга Chevrolet Corvette двигателидан фойдаланган. Бу каби агрегатга эга спорткар чорак мил масофани (402 метр) етти сонияда босиб ўтади. Бунга, албатта, дақиқасига 300 минг маротаба айланадиган Precision Turbo турбокомпрессори сабабчи. Айнан ундан гўшт майдалагич сифатида фойдаланиб кўрилган.

Аввалига ноодатий «майдалагич»га егуликлар ташланган: бананлар, олма, ширинликлар, сосиска, печенье ва дудланган колбаса. Шундан сўнг ролик муаллифлари жараённи мураккаблаштириш учун трубинада силикон кўкрак имплантларини майдалашга уринган. Улардан бирининг ҳажми 175 куб сантиметрга тенг бўлиб, «гўшт майдалагич» уни бир зумда майдалаб ташлаган. Иккинчиси эса каттароқ — 600 сантиметр куб бўлиб, уни трубинага бир неча бор тиқишга тўғри келган. Натижада у «қийма»га айланган.

Қизиқ жиҳати, майдаланган егулик ва имплантларни санъат асари сифатида аукционда сотиш режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блогерлар томонидан «гўшт майдалагич»га айлантирилган Chevrolet Corvette трубинаси