23:53 / 05.01.2021
3 185

Дунёдаги энг катта автомойка қандай ишлайди? (видео)

Дунёдаги энг катта автомойка қандай ишлайди? (видео)
Фото: Welt
Германиянинг Welt телеканали дунёдаги энг катта автомойка қандай ишлаши тўғрисидаги ҳужжатли фильмни намойиш этди. Унда ҳар куни 4 мингтагача машина ювилади, деб ёзади Motor.

Dr. Wash комплекси Штутгартда жойлашган ва 15 минг квадрат метр жойни эгаллаган. 15 нафар машина ювадиган ишчилар орасидан автомобиллар соатига 1 километр тезликда айланувчи конвеер устида ҳаракатланади.

Бу ерда машиналар ювилишдан ташқари, интерьерлар детейлинги ҳам мавжуд бўлиб, у кунига минглаб машиналар билан шуғулланишга ёрдам беради, шунингдек, кузовлар полировка қилинади, ёқилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш имконияти ҳам бор.

Машина ювиш комплекси кунига 350 минг литр сув ишлатади. Бундан ташқари, машиналарни қуритиш учун кунига 6 минг киловатт/соатгача энергия талаб этилади. Dr. Wash’да битта машинани ювдириш нархи 8 евродан бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг катта автомойка қандай ишлайди? (видео)