13:43 / 06.01.2021
2 935

Тўқаев Қозоғистон ҳудудини «Россиянинг совғаси» деб атаган Давлат думаси депутатига жавоб қайтарди

Тўқаев Қозоғистон ҳудудини «Россиянинг совғаси» деб атаган Давлат думаси депутатига жавоб қайтарди
Фото: «Informburo.kz»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ҳудудини қозоқларга «ташқаридан ҳеч ким» бермагани қайд этилган мақола ёзди. Ушбу мақола мамлакатнинг «Суверен Қозоғистон» газетасида чоп этилган, деб хабар беради Meduza.

«Муқаддас заминимиз аждодларимиздан мерос қолган — бу бизнинг асосий бойлигимиз. Қозоқларга четдан ҳеч ким улкан ҳудудни бермаган. Тарихимиз 1991 ёки 1936 йил билан ўлчанмайди. Одамларимиз бу ерда Қозоқ хонлиги ва ундан олдинги — Олтин Ўрда, Турк хоқонлиги, хунлар ва саклар даврида ҳам яшаган… Тарихни тарихчилар ўрганиши керак, сиёсатчилар эмас», — дейилади мақолада.

Тўқаев, шунингдек, «мамлакат ҳудудий бирлигини шубҳа остига қўяётган ва яхши қўшничилик муносабатларини танқид қилиб, провакацион ҳаракатларни амалга ошираётган айрим чет элликларга оммавий қарши туриш»га чақирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Давлат думасининг Таълим ва илм-фан қўмитаси раиси Вячеслав Никонов «Биринчи канал»нинг эфири вақтида «Қозоғистон ҳудуди — Россия ва Собиқ Иттфоқ томонидан катта совға» деган эди. Ушбу гапларидан кейин Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг вақтинчалик ишончли вакили Александр Комаровни чақириб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев Қозоғистон ҳудудини «Россиянинг совғаси» деб атаган Давлат думаси депутатига жавоб қайтарди