09:50 / 06.02.2021
3 023

Япон олимлари умрни узайтириш сирини ошкор этишди

Япон олимлари умрни узайтириш сирини ошкор этишди
Фото: «Ura-povara.ru»
Япониянинг Осака университети олимлари ҳар куни пиёда юриш умр кўриш давомийлигига таъсир қилишини аниқладилар. Бу ҳақда 5 февраль куни Express портали Британия тиббий журнали (BMJ)да чоп этилган тадқиқотга асосланиб хабар берди.

Тажриба муаллифлари 13 йил давомида 40 ёшдан 79 ёшгача бўлган 27 мингдан ортиқ одамни ўрганишган.

Тадқиқот натижасида олимлар ҳар куни бир соат пиёда сайр қилган кўнгиллилар нофаол турмуш тарзини олиб борган одамларга қараганда узоқроқ умр кўришини қайд этдилар. Бундан ташқари, фаол иштирокчилар шифокорларга камроқ мурожаат қилишган.

Устига-устак, тадқиқотчилар пиёда юришнинг нафақат давомийлиги, балки тезлиги ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашмоқда. Тезроқ юришни афзал кўрувчи тадқиқот иштирокчилари секинроқ қадам босувчи кишиларга қараганда кўпроқ умр кўришган.

Олимларнинг хулоса қилишларича, умрни узайтириш учун ҳар куни камида бир соат 4,83 км/соат тезлик билан юриш (ёки дақиқасига 100 қадам ташлаш) кифоя.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япон олимлари умрни узайтириш сирини ошкор этишди