11:02 / 13.02.2021
2 920

Британия армияси «ҳайратга соладиган ҳолат»га тушди

Британия армияси «ҳайратга соладиган ҳолат»га тушди
Фото: BBC
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг эълон қилинган ички ҳисоботида, мамлакат қуролли кучларининг «ҳайратга соладиган ҳолати» ҳақида айтилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Британиянинг 33 пиёда батальонидан фақат биттасида кадрлар муаммоси мавжуд эмас. Улар хусусий фирма орқали ишчи кучини жалб этган. Иш ҳақи паст экани туфайли қолган батальонларда ҳарбийлар етишмайди.

Афғонистондаги Британия кучларининг собиқ қўмондони полковник Ричард Кемпнинг айтишича, хусусий компания билан 1,3 миллиард фунт стерлинглик шартнома «ҳалокатли қарор» бўлган.

Шундай қилиб, ишга қабул қилинаётганлар танлов жараёнида бюрократик тўсиқларга дуч келишди, бу эса уларни Қуролли Кучларда хизмат қилишдан қайтарди. Полковникнинг таъкидлашича, ҳатто элит Шотландия гвардияси ҳам қўшинлар етишмаслигига дуч келган.

«Ҳозирги вақтда армиямиз Британияни ҳимоя қилишда жуда озлик қилади», дейди Кемп.

Ҳисоботларга кўра, Британия армияси 14 984 аскарга муҳтож. Айни вақтда мамлакат фақат 11 мингга яқин аскарни жанг майдонига юбориш имконига эга.

2020 йил ноябр ойининг ўрталарида Буюк Британия ҳукумати тўрт йил давомида мудофаа харажатларига қўшимча 16,5 миллиард фунт ажратиши маълум бўлган эди. Шундай қилиб, мудофаа бюджети 10 фоизга кўпаяди. Бу сўнгги 30 йил ичида Британиядаги рекорд даражадаги сармоя бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия армияси «ҳайратга соладиган ҳолат»га тушди