
“Менимча, Трамп кетганидан кейин ОАВ азоб чекмоқда, улар тўрт йил давомида ҳар куни Трампга ҳужум қилишарди. Энди эса нима қилишни билмаяптилар, шунинг учун мен қизларимни денгизга олиб чиққаним ҳақида жуда кўп гапирмоқдалар”, деди сенатор Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Аввалроқ сенатор штатдаги фавқулодда вазият вақтида Мексикага бориш қарорини хато деб атагани ҳақида хабар берилган эди.
АҚШнинг бир нечта минтақаларини ноодатий совуқ ва қорли об-ҳаво қамраб олди. Техас ҳам энг кўп зарар кўрган штатлар қаторига кирди. Қорли бўронлар ва бошқа об-ҳаво ҳодисалари Техас штатининг миллионлаб аҳолисига электр энергияси ва сувнинг узилиши, шунингдек озиқ-овқат навбатлари, бензин нархларининг кўтарилиши ва бошқа кўплаб шу каби ноқулайликлар олиб келди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар