22:39 / 27.02.2021
1 676

Буюк Британияда 15 ёшида ИШИДга қўшилиб кетган аёлнинг уйга қайтишига рухсат берилмади

Буюк Британияда 15 ёшида ИШИДга қўшилиб кетган аёлнинг уйга қайтишига рухсат берилмади
Суриядаги қочоқлар лагерида яшаётган Шамим Бегум
Фото: The Telegraph

21 ёшли Шамим Бегум 15 ёшлигида ИШИД жангарисига турмушга чиққан ва Буюк Британиядан Сурияга кўчиб кетган. У Яқин Шарқда уч нафар фарзандни дунёга келтирган, бироқ болалар совуқдан ва очликдан ҳалок бўлган. Террорчилик гуруҳи 2019 йилда тор-мор этилгач, Бегум Бирлашган қироллик ҳукуматидан ватанга қайтиш учун ёрдам сўраган, бироқ кўмак ўрнига уни фуқароликдан маҳрум қилишган. Аёл Британия миллий хавфсизлигига таҳдид қилиши мумкинлиги сабаб шундай қарор чиқарилган. Мамлакат Олий суди ҳукуматнинг ушбу қарори қонуний эканлигини маълум қилди, деб ёзмоқда BBCга таяниб "Дарё" нашри.

Мазкур қарорни Британия аппеляция суди бекор қилган ва 2020 йил июль ойида Бегумнинг ватанга қайтиши ва фуқароликдан маҳрум қилиниши юзасидан судда иштирок этиши керак деб ҳисоблаганди. Суд қизнинг Буюк Британияга қайтиши адолатли ҳукм чиқаришга имконият яратиши ва самарали аппеляция бўлиши мумкинлигини қайд этган. Суд қарорлари ва ҳукмлари чиқарилган вақтда Бегум Суриядаги қочоқлар лагерида яшашда давом этган.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги Бегумнинг ватанга қайтиши борасидаги суд қарорини бекор қилиш учун курашди. Суд раиси Роберт Рид Бегумнинг адолатли суд қилиниш ҳуқуқи жамият ҳаётини хавф остида қолдирмаслиги кераклигини таъкидлаган. У қизни фуқароликдан маҳрум қилиш бўйича ишни (жумладан, аппеляцияни) тўхтатишга қарор қилган, унинг ватанга қайтиши жамоат хавфсизлигига таҳдид бўлиш эҳтимоли мавжудлиги сабаб шундай чора кўрилган. Суд вакили бу нимани англатиши борасида аниқ фикр билдирмаган.

Бу ерда 2020 йилда тасвирланган Шамима Бегум. Фото: BBC NEWS
«Бу энг тўғри қарор эмас, сабаби Бегумни бевосита Британиядан туриб суд қилиш имконияти қачон пайдо бўлиши номаълум. Бироқ бунда идеал қарор қабул қилиш ҳар доим ҳам мушкул бўлган», — деган Олий суд раиси Роберт Рид.

Қарор ИШИД вакиллари билан алоқада бўлган Ғарбнинг бошқа фуқароларида ҳам хавотир уйғотади. Британиянинг ўзида тахминан 15 нафар аёл ИШИД жангарилари билан алоқалар туфайли фуқароликдан маҳрум қилинган.

Франция, Бельгия ва Россияда ҳам ИШИД жангарилари жойлашган ҳудудлардан фуқароларни эвакуация қилиш ҳамда ватанга қайтариш юзасидан ишлар амалга оширилган. Хусусан, Ўзбекистон раҳбарияти «Меҳр» инсонпарварлик операциясини илк бор 2019 йил май ойи охирида амалга оширган, ўшанда 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Uzbekistan Airways’нинг Сурия пойтахти Дамашқдан амалга оширилган махсус рейси билан Ўзбекистонга олиб келинган.

2019 йилнинг октябрь ойида эса Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича иккинчи махсус операция амалга оширилган. Шунингдек, 8 декабрь куни «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, Суриядан «Меҳр-3» операцияси доирасида 25 нафар аёл ва 73 нафар бола ватанга қайтарилган.

Кўпинча Сурия ёки Ироқдан болалар, истисно тариқасида аёллар ҳам ортга қайтарилган. Ўз юртларидан чиқиб кетган аёлларнинг аксар қисми қочоқлар лагерида оғир шароитларда, жуда кам захирадаги сув ва дорилар билан ҳаёт кечирмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда 15 ёшида ИШИДга қўшилиб кетган аёлнинг уйга қайтишига рухсат берилмади