23:11 / 16.03.2021
1 064

Меган Маркл ва Кейт Миддлтон қандай қилиб душманга айланди?

Меган Маркл ва Кейт Миддлтон қандай қилиб душманга айланди?
Фото: Cosmopolitan
Қироллик оиласи вакиллари ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишига нима сабаб бўлганлигига тўхталиб ўтамиз.

Харид билан боғлиқ воқеа
Ёқимсиз ҳодиса Меган ва Гаррининг тўйидан аввалроқ юз берган. Собиқ актриса бу вақтда шаҳзода билан Кенсингтон саройида яшаётган бўлган. У харид учун дўкон айланмоқчи бўлган ва Миддлтонга бирга боришни таклиф қилган. Рад жавобини олган Маркл кейинроқ Кейт ўша куни харид амалга оширганини билиб қолган. Бўлажак овсинининг бундай муносабати уни ҳайрон қолдирган.

Фото: Cosmopolitan
Қироллик кўз ёшлари
Герцогинялар Меганнинг тўйи олдидан тортишиб қолган. Саройдаги манбалардан бири Гаррининг рафиқаси Кембриж герцогинясини йиғлашгача олиб келганини маълум қилган. Маркл эса бунинг аксини таъкидлаган. Кейт қизи Шарлоттанинг кўйлаги сабаб асабийлашган, тўйга ҳеч қанча вақт қолмаганда, либоснинг ўлчами жажжи маликага тўғри келмаган.

Қолаверса, учинчи фарзандини дунёга келтирганига ҳали кўп бўлмаган маликанинг гормонал фони қайта тикланмагани ҳам унинг эмоцияга берилишига сабаб бўлган. Меган ҳам ўз навбатида омманинг эътиборини ўйлаб, қаттиқ ҳаяжонланган. Либоснинг тўғри келмагани туфайли асабийлашган маликаларнинг ҳар иккиси кўз ёши тўккан. «Бу ҳикоянинг икки томони бор. Биз уларнинг иккаласини ҳам эшитдик», — деган манба.

Ниқобларнинг ечилиши
Меган Маркл шов-шувларга сабаб бўлган интервьюсида Кейт унга узр сўраб мактуб ёзганини билдирган. Бундан боши кўкка етган собиқ актриса бўлиб ўтган воқеани унутишни хоҳлаган. Аммо бироздан кейин жанжал ҳақидаги маълумотлар тарқалган. Маркл унга туҳмат қилинаётганини таъкидлаган. У саройда ҳақиқатга эришмоқчи бўлган: аммо кейинчалик ҳар қандай можарода жабрланувчи Кейт бўлишини тушуниб етган. Шундан кейин у шунчаки герцогинядан узоқроқ юришга аҳд қилган.

Фото: Cosmopolitan
Меган, Миддлтон узр сўрагани ҳақида маълум қилганидан кейин ушбу ҳолат билан боғлиқ бошқа версиялар ҳам пайдо бўлган. Унга кўра, Маркл Кембриж герцогиняси, яъни Кейт берган гулларни ахлат челакка улоқтирган. Бу миш-мишга нисбатан сарой вакиллари томонидан ҳеч қандай раддия берилмаган.

Фото: Cosmopolitan
Уильям ва Гаррининг муносабатлари
Аслида ака-укалар ўртасидаги муносабатлар Меган пайдо бўлишидан аввалроқ ҳам у қадар яхши бўлмаган, аммо кейинчалик янада қалтислашган. Уильям укасини қироллик оиласининг амалдаги аъзоси лавозимини тарк этишига нисбатан танқидий муносабат билдирган. Меган ва Кейт эса турмуш ўртоқларини қўллаб-қувватлашда давом этган. Улар мазкур адоватдан қайғуда, аммо ҳар иккиси ҳам ўз шаҳзодаларининг ҳақлигини маъқуллайди.

Меган Кейтнинг сарой ва шахсий ҳаёт борасидаги фикрларига қўшилмайди. У оилавий муносабатларнинг расмий муносабатлардан устунроқ бўлишини истайди, аммо саройнинг ўз анъана ва қоидалари бор. Миддлтон барига кўниккан, Маркл эса турмуш ўртоғини улардан қочишга ундаган. Ўғлининг бу қилмишидан кейин шаҳзода Чарли Гаррининг телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган.

Фото: Cosmopolitan
Яшириб бўлмайдиган адоват
2020 йилги Ҳамдўстлик куни доирасидаги омма олдига чиқишида уларнинг дўстлиги ҳақида унутиш кераклиги тушунарли бўлган. Бунга шаҳзодаларнинг ўзини тутиши ҳам сабаб бўлган. Меган, Уильям ва Кейтга бир оз мулойимроқ муносабатда бўлишга уринган Гарри ҳеч кимни писанд қилмаган.

Герцогинялар расмий саломлашиш баҳонасидагина гаплашган. Тадбир давомида улардан ҳеч бири суҳбат бошлашга уринмаган. Шунда улар ўртасидаги муносабатлар Уильям ва Гарриники сингари кескинлашаётгани маълум бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Меган Маркл ва Кейт Миддлтон қандай қилиб душманга айланди?