20:28 / 17.03.2021
2 909

Байден: Путин ҳали жавоб беради

Байден: Путин ҳали жавоб беради
Фото: «Medium.com»
Россия президенти Владимир Путин 2020 йилда бўлиб ўтган Америка сайловларга аралашгани учун жавоб бериши керак, деб ҳисоблайди AҚШ президенти Жо Байден. Унинг баёноти ТAСС томонидан келтирилган.

Байден бу ҳақда ABC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Телебошловчи мамлакат раҳбаридан AҚШ разведкасининг илгари эълон қилинган ҳисоботига муносабати ҳақида сўради. Унга кўра Россия ҳукумати ўтган йилги AҚШ президентлик сайловлари пайтида Байден ва Демократик партия вакилларини сайловчилар олдида обрўсизлантиришга уринди.

«У (Путин) жавоб беради», — деди Байден.

Унинг сўзларига кўра, у яқинда Россия президенти билан узоқ вақт суҳбатлашган. Суҳбат бошида Байден Путинга иккаласи ҳам бир-бирини яхши билишини айтган. Шу боис Aмерика етакчиси суҳбатдошини агар у «аралашув содир бўлганлигини билса», уни «тайёр бўлиши» кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Худди шу интервьюсида «Дождь» телеканалининг хабар беришича, бошловчи Байдендан «Путинни «қотил» деб ҳисоблайсизми?» деб сўраган.

«Ммм, ҳмм, ҳа», — деб жавоб берган Aмерика президенти.

АҚШ, шунингдек, Россияни 2016 йилги Aмерика сайловларига Россия разведка хизматлари аралашганлигида айблашда давом этмоқда. Тергов «Crossfire Hurricane» деб номланади. Унинг доирасида Федерал Қидирув Бюроси ходимлари Дональд Трампнинг шерикларини руслар билан алоқаси бор-йўқлигини текширган. Маълумки, америкаликлар Трампнинг Москва билан ҳамкорлик қилиш-қилмаслигини аниқлаш учун ўз одамларини сиёсатчининг штабига киритишган.

Россиянинг овоз беришга аралашгани ҳақида ҳали бирор-бир далил келтирилмаган, аммо 2019 йилда AҚШнинг махсус адвокати Роберт Мюллер ўзининг тергов ҳисоботида руслар Трампни давлат раҳбари этиб сайланишига «ёрдам беришган»ини иддао қилган. Сиёсатчи ўз навбатида айбловларни асоссиз деб атади ва шахсига нисбатан таъқибни «жодугар ови» билан таққослади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Байден: Путин ҳали жавоб беради