11:00 / 31.03.2021
752

Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун шахсий сайтини ишга туширди

Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун шахсий сайтини ишга туширди
Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш мақсадида ўзининг «45office.com» шахсий сайтини ишга туширди, деб ёзмоқда Meduza.

«Дональд Трампнинг офиси Трамп маъмуриятининг буюк қадриятини сақлаб қолишга интилмоқда, шу билан бирга, America First (Америка биринчи навбатда) дастурини илгари сурмоқда», — дейилган сайт тавсифида.

Сайтда ҳозирча учта саҳифа мавжуд. Улардан бири Дональд ва Мелания Трампларнинг таржимаи ҳолига, уларнинг АҚШнинг 45-президенти ва биринчи хоними сифатида эришган ютуқларига бағишланган.

Сайтнинг асосий саҳифаси америкаликларга Трамп билан «ўз фикрларини ўртоқлашиш»ни таклиф қилади. Бунинг учун шахсий алоқа маълумотлари билан анкетани тўлдириш лозим. Шунингдек, собиқ президент оиласига бирор оммавий тадбирга таклифнома юбориш ёки маълум вазиятларда улардан табрик йўллашини сўраш учун алоҳида имконият мавжуд. Учинчи саҳифа ОАВдан келадиган сўровномаларга мўлжалланган.

Сайтда тарафдорлар билан очиқ-ойдин ёзишмалар олиб бориш имконияти мавжуд эмас.

Дональд Трампни қўллаб-қувватловчилар томонидан ташкил этилган «Американи қутқариш марши» номли норозилик намойиши иштирокчилари 2021 йил 6 январь куни пойтахт Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб кирган эди.

Натижада январь ойининг бошида Facebook ва Instagram Дональд Трампнинг аккаунтини президентлик муддати тугагунча блоклади. Twitter эса Трампнинг шахсий аккаунтини «кейинчалик зўравонликка даъват этишнинг юқори хавфига боғлиқлиги сабаб» бутунлай блоклади.

Кейинроқ Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер Fox News телеканали эфирида АҚШнинг собиқ президенти икки-уч ой ичида «ўз платформаси билан» ижтимоий тармоқларга қайтишини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун шахсий сайтини ишга туширди