13:54 / 02.04.2021
1 103

Байденнинг ўғли гиёҳвандликка ружу қўйганига иқрор бўлди

Байденнинг ўғли гиёҳвандликка ружу қўйганига иқрор бўлди
Фото: Visar Kryeziu/AP
Американинг амалдаги президенти Жо Байденнинг ўғли — Хантер алкогол ва гиёҳвандликка ружу қўйганлигига иқрор бўлган. У бу ҳақда 6 апрелда сотувга чиқариладиган «Чиройли нарсалар» китобида сўзлаб берди, деб ёзмоқда The Washington Pots нашри.

Кичик Байденнинг айтишича, гиёҳвандлик 2015 йилда акаси саратон касаллигидан вафот этганидан кейин унинг муаммосига айланган. Хантер Украинанинг Burisma газ компанияси бошқарувида ишлаган пулини спиртли ичимликлар ва турли хил психоактив моддаларга сарфлаб, уларга қарам бўлиб қолган.

Китобда кичик Байденнинг реабилитация марказларида даволанганлиги ҳам айтиб ўтилган.

«Сўнгги беш йил ичида менинг йигирма йиллик никоҳим бузилди, пешонамга милтиқ тирашди, мен бир вақтлар йўқолганман, мотелларда яшаганман, бир кеча учун 59 доллар тўлаганман. Ўзимдан кўра кўпроқ оиламдагиларни кўпроқ хавотирга қўйдим», — дейилади ҳикояда.

Шу билан бирга, Хантер Байден отаси Жо АҚШнинг вице-президенти бўлган пайтда Burismaда ишлаш беадаблик бўлганига ишонмайди. У отасининг сиёсий фаолияти унга ёрдам берганини тан олади, аммо «биз ноқонуний иш қилишмаганмиз», дейди.

Жо Байден президент Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлиб ишлаган даврида АҚШ ташқи сиёсатининг Украина йўналишини назорат қилган. Штатларда бўлиб ўтган сайлов пойгаси пайтида шундан можаро келиб чиққан – Байден вице-президент бўлиб ишлаётганида унинг ўғли Хантер раҳбарлик қилаётган Burisma фаолиятини текшираётган Украина Бош прокурори Виктор Шокинни ишдан бўшатишни талаб қилгани айтилади.

Байденнинг рақиблари — республикачилар ва 45-президент Доналд Трамп уни ва ўғлини коррупцияда айблашганди. Хантер Байден нефт ва газ соҳасида тажрибага эга бўлмаган ҳолда, компания бошқарувининг аъзоси сифатида 50 минг долларгача пул олган. Байден бу айбловларни рад этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Байденнинг ўғли гиёҳвандликка ружу қўйганига иқрор бўлди