17:12 / 04.04.2021
2 103

Иорданияда давлат тўнтаришига уриниш: воқеалар қандай тус олди?

Иорданияда давлат тўнтаришига уриниш: воқеалар қандай тус олди?
Иордания Ҳошимийлар қироллигида собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамза бин Ҳусайн иштирок этган давлат тўнтаришига уриниш йўққа чиқарилди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Ҳодиса 3 апрелдан 4 апрелга ўтар кечаси содир бўлган.

Бундан ташқари, Иордания пойтахти Аммонда қирол оиласи аъзоси шериф Ҳасан бин Зайд ва собиқ молия вазири Бассам Авадаллоҳ (қирол Абдулла II нинг собиқ маслаҳатчиси) ва бир нечта юқори мартабали зобитлар ҳибсга олинган.

Собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамза бин Ҳусайн уй қамоғига олинганини маълум қилган.

АҚШ мазкур воқеалар тезкорлик билан реакция билдириб, Иорданиянинг амалдаги ҳукуматини қўллашини билдирган. Давлат департаменти вакили Нэд Прайсга кўра, қирол Абдулла II «Штатларнинг муҳим шериги» саналади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иорданияда давлат тўнтаришига уриниш: воқеалар қандай тус олди?