00:12 / 12.04.2021
1 266

АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда

АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда
Сўнгги йилларда санкциялдар туфайли Россияда иқтисоднинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа бир қатор секторлари мисли кўрилмаган даражада ривожланди.

Ғарбда Россияга қарши санкцияларни ишлаб чиқиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари ўз навбати билан давом этмоқда. Бировлар санкция ишлаб чиқиш ва уларни киритиш билан банд бўлса, бошқалар санкция оқибатларини ўзлари учун енгиллаштириш билан шуғулланишмоқда. Айрим ҳолларда санкция киритган ҳам уни оқибатига қарши курашганлар ҳам бир киши бўлиб қолоқда. Айни дамда Zoom ана шундай тажриба намойиш қилмоқда.

Россия эса, одатдагидек, ушбу санкцияларни ўз фойдасига ўгириш чораларини кўрмоқда. Аксарият ҳоллардан ушбу чоралар бир хил. Ҳозир Вашингтон “Шимолий оқим-2” тақдирини ҳал қилувчи гуруҳни бошқарувчи махсус вакил танламоқда.

Politico нашри ёзишига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги қурилаётган газ қувури учун янги санкциялар пакетини маъқуллаган. Қора рўйхатга тушганлар орасида газ қурурини қуриш ва ундан фойдалнишга жавобгар бўлган швейцариянинг Nord Stream 2 AG компанияси ва унинг раҳбари Матиас Варниг ҳам бор.

Маълум бўлишича, чеклов чоралари киритилишидан олдин май ойида Конгрессда тасдиқланади. Лекин унгача музокаралар давомида санкциялар борасида якуний қарор ўзгарини мумкин. Музокаралар эса – Россия билан эма Европа билан олиб борилади.

Байден маъмуриятининг асосий муаммоси ҳам ана шунда. Улардан ҳозир иккала партия томонидан ҳам нима бўлса ҳам “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиб қолишни талаб қилишмоқда. Лекин Берлин ҳам газ қувурини сақлаб қолиш учун мустаҳкам туриб олган.

Трамп даврида “АҚШ-Европа” муносабатлари жар ёқасига келиб қолган эди. Вазиятни янада ёмонлаштирмаслик учун демократлар Европа билан муносабатларни яхшилашни ваъда беришган эди.

Оқибатда олдинда турган музокараларда Вашингтон Ғарбий Европани ўзи томонга оғдиришга умид қилмоқда. Европа учун стратегик аҳамиятга эга бўлган газ қувури эса айни дамда 96% га қуриб битказилган.

Санкциялар мавзуси ҳақида янада батафсилроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда. Politico ва Bloomberg нашрларига кўра, АҚШ Россияни ва “Путинга яқин кишиларни” сайловларда аралашиш ва хакерлик ҳужумларида айблашни ҳамда “россиялик дипломат ниқоби остида юрган разведкачиларни” чиқариб юборишни режалаштирмоқда.

Бундай ҳолда Вашингтонда нисбатан жавоб чоралари ҳам киритилиши муқаррар. Уларга Вашингтон чидай олармикан? Яқинда АҚШ Россиялик диплосатларга нисбатан “виза” уруши очган эди. Россиянинг бунга нисбатан ассиметрик жавобидан сўнг қуйидаги манзарани кузатиш мумкин: Америкадаги россиялик дипломатлар барча қийинчиликларга лом-мим демай чидаб келишмоқда, лекин Россиядаги АҚШ дипломатлари эса ходимлар етишмовчилигига дуч келишди.

Америкалик дипломатлар томонидан “чидаб бўлмас иш шароитлари” ҳақида кўплаб арзлар келиб туша бошлади. Масалан, Владивосток ва Екатеринбургда дипломатларнинг ўзи дезинфекция воситаларини тайёрлаш билан шуғулланишга тўғри келаётгани ҳақида.
Вашингтоннинг навбатдаги санкциялари ғарб бизнесини яна “ўз ёғида ўзи қовурилишига” мажбур қилмаса бўлди.

Айни дамда Zoom ана шундай вазиятга тушиб қолган. Панедмия даврида пулни “супуриб олган” компания, АҚШ сиёсатига мос бўлиши учун Россия ва МДҲ давлат муассасаларига ўз хизматларини сотишни чеклади.

Лекин орадан бир неча соат ўтиб Zoom ортга чекинишга ҳаракат қилди. Компания “бозорга ёндашувни ўрганиш жараёнида турганини” ва “бугунги кунда мавжуд бўлган фойдаланувчилар Zoom аккаунтидан фойдаланиш учун сайт орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин", деган баёнотлар билан чиқди.

Компанияни тушуниш мумкин. Ўтган йилда бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар унга сезиларли даромад келтирган, жумладан Россия давлатига тегишли бўлган мижозлар ҳам. Энди бўлса улар (асосан ОТМлар) оммавий равишда муқобил платформаларга ўтиб кета бошлади.
Давлат ҳукумат органларига эса - ҳеч қандай зарар етмади, чунки улар видеоалоқа тизимининг асосий фойдаланувчилари эмас эди.

Хуллас, Zoom “ўзи ўтирган шохни арралади” деса ҳам бўлади. Компания мижозлари дастлабки баёнотдан сўнг муқобил платформаларга ўтиб кета бошлади. Москва эса маҳаллий IT соҳасини ривожлдантириш ва аҳолини маҳаллий платформаларга ўтказиш вақти келгани ҳақида яна бир салмоқли аргумент олди.

Сўнгги йиллар давомиад санкциялар мавзуси Россия ичида ва халқаро майдонла тез-тез муҳокама қилинаётган, лекин сезиларли аҳамиятга эга бўлмаган мавзуга айланиб қолди. Лекин шу билан бирга “санкция” деган тушунчанинг маъноси ҳам бироз ўзгарди.

Олдинги замоналарда “санкция” дунёда мавжуд (АҚШ) яккаҳокимлик тизимини мустаҳкамлашга хизмат қиларди. Санкция остига тушган давлат (Эрон, КХДР) бўлса амаллаб яшарди. Бунда асосий оғирлик халқ бўйнига тушар, аҳоли турмуш даражаси пасаяр, технологик қолоқлик келиб чиқар эди. Санкция остига тушган давлат ҳар қадамда муаммога дуч келар, цивилизацион ривожланаётган давлатлар рўйхатидан чиқариб ташланар эди. Юқори технологияли лойиҳалардан маҳрум бўлиши ва SWIFT тизимидан узилгани сабабли оддий банк картасидан ҳам фойдаланиш имконидан маҳрум бўлар эди.

Етти йил олдин ишга туширилган Россияга қарши санкциялар механизми ҳам ана шундай натижага олиб келиши керак эди. Лекин натижа бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Дастлаб санкциялар деярли ҳеч қандай сезларни таъсир кўрсатмай қўйди, кейинчалик эса мутлақ аксинча натижа бера бошлади. (Санкциялдар туфайли Россияда иқтисоднинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа бир қатор секторлари мисли кўрилмаган даражада ривожланди)

Санкциялар нафақат Ғарб якдиллигини тарқатиб юбормоқда, балким ундаги АҚШнинг етакчилик ролини ҳам. Ўн йил олдин ажратиб ташланган давлатларни ортда қолдиришни кўзлаган санкциялар ҳозир уларни ривожланишига хизмат қилмоқда.

Вашингтон ўзи учун зарарли бўлган жараёнларни нима сабабдан давом эттираётганини тушуниш қийин. Балким Америка раҳбарияти ўзига ҳаддан зиёд ишонганидан буларни кўрмаётгандир? Эҳтимол уларда реалликни англаш ҳис-туйғуси умуман йўқолган? Ё бўлмаса санкциялар дунёда АҚШ гегемониясининг тезроқ тугашига олиб келишини билсада, улар ўзларини тўхтата олмайдиган даражага келиб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда