19:50 / 14.04.2021
4 203

Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди

Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
Фото: «Mediacratia.ru»
Aмерикалик шифокорлар беморнинг жисмоний фаоллиги паст бўлганда коронавирусдан ўлиш хавфи уч баравар ошишини аниқладилар. Худди шу омил беморни шифохонага тушиш эҳтимолини икки баравар оширади. Тадқиқот British Journal of Sports Medicine журналида чоп этилган.

Фонтанадаги Kaiser Permanente тиббиёт маркази мутахассислари коронавирусга чалинган 48 минг бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганишди.

«Бизнинг кузатувларимиз жисмоний фаолликнинг камлиги SARS-CoV-2 инфекцияси, шу жумладан, чекиш, семизлик, диабет ва гипертония билан таққослаганда энг хавфли омилларидан бири эканлигини кўрсатди», — дейилади тадқиқотда.

Таъкидланишича, инфекцияни юқтирганларнинг атиги 9 фоизи шифохонага мурожаат қилган, ундан ҳам ками эса вафот этган. Шифокорлар кам фаоллик айбдор эканлигини аниқладилар. Устига-устак, у реанимацияга тушиш хавфини 70 фоизга оширади.

«Жаҳондаги соғлиқни сақлаш идоралари аҳоли билан ишлашда буни эътиборга олишлари керак. Изоляция пайтида қоматни сақлаш қанчалик қийинлигини ҳисобга олиш муҳимдир», — дея таъкидладилар мутахассислар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди