Фото:«Twiiter»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Миллиятчи ҳаракат партияси (MHP) раиси Давлат Баҳчели билан ўзбек ўтовида ташкил этилган ифтор дастурхонида учрашди. Икки етакчининг ифторлик дастурхонида тушган фотосурати президентнинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
Муҳим сиёсий учрашув, боз устига, муқаддас Рамазон ойидаги ифторлик дастурхон айнан ўзбек ўтовида ташкил этилганини қардош халққа эҳтиром намунаси деб аташ мумкин.
Енгил хомашёдан конуссимон шаклда ясалган ўтов туркий халқлар тарихи ва маданиятида муҳим ўрин тутади. Тарихий ёзма манбаларда ўтов Ўрта Осиё ва Жанубий Сибирда яшаган халқларда қадимдан мавжудлиги, ҳатто ўрта асрларда тўрт ғилдиракли катта араваларга ўтов тикиб фойдаланилгани қайд этилган. Минтақамиз халқлари XX бошларигача ўтовдан фойдаланган. Халқларнинг ўтроқлашиши натижасида ўтов ўз аҳамиятини қисман йўқотган. Ҳозирда ундан қулай бошпана сифатида асосан чўпонлар фойдаланади. Шунингдек, сайёҳларни жалб этиш учун серҳашам ва кўркам ўтовлар тикилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради