14:07 / 09.05.2021
2 625

Лукашенко давлат тўнтаришига уриниш бўйича янги «ҳайратланарли» маълумотлар ҳақида гапирди


Фото: «РИА Новости»
Белорус президенти Александр Лукашенко унинг ҳаётига суиқасд қилиш ва давлат тўнтаришини тайёрлашга оид иш бўйича янги маълумотларни эълон қилишга ваъда берди. Лукашенко аввал эълон қилинган маълумотлар воқеаларнинг кичик бир қисми эканини ва одамлар тафсилотлар билан тўлиқ танишса, «ҳайратга тушиши»ни таъкидлади, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

«Сиз, чекистлар ва журналистлар, ушбу операцияни амалга ошириб, одамларга кўрсатганингиз — майда тафсилотлар. Асосий маълумотлар ҳали ошкор қилинмади. Лекин биз уларни маълум қиламиз ва сиз бундан ҳайратга тушасиз», — деди Лукашенко журналистларга.

У мавзуга унчалик тушунмаган одамлар учун ҳибсга олишлар жиддий туюлмаслиги мумкинлигини қўшимча қилди. «Қандайдир файласуфлар, қариялар — қандай қилиб улар нимадир қила олиши мумкин? Аслида улар бундай қилмаган ҳам бўлар эди. Лекин бошқа биров буни режалаштирган (биз буни биламиз) ва ижрочи ким эканини сизга кўрсатамиз. Яна бир марта таъкидлайман: сиз бундан фақат ҳайратга тушасиз», — деб қўшимча қилди президент.

Шунингдек, Лукашенко Россия махсус хизматининг бу иш фош этилишидан таажжубга тушганини айтди. «Россияликлар бундай ишни фош қилиш махсус хизматларнинг фаолияти давомида бир марта содир бўладиган камёб ҳодиса эканини таъкидлади. Ҳеч ким сохтакорлик билан шуғулланмади: биз аниқ фактларни кўрсатамиз. Энг асосийси буни уларнинг ўзлари тан оляпти-ку», — деди Лукашенко.

17 апрель куни Лукашенко давлат тўнтаришига уриниш бўйича бир гуруҳ гумонланувчиларнинг қўлга олинганини маълум қилган эди. Ўшанда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Белорусда ҳарбий тўнтариш уюштириб, президентни лавозимидан четлатишга уринган икки кишини ҳибсга олганини хабар берди. Давлат тўнтариши Минскда 9 май — Ғалаба паради ўтказиладиган кунга белгиланган. Лукашенко ҳибсга олинганларнинг АҚШ махсус хизматларига алоқадор эканини айтди. Кейинроқ ОНТ телеканали ҳибсга олинганларнинг айбига иқрор бўлгани тасвирланган видеони эълон қилди. Уларнинг фақат бир нафари айнан нимани бўйнига олишини аниқ айтган, қолган икки киши эса шунчаки «айбини тан олган».

Шунингдек, республика давлат хавфсизлиги тергов бўлими бошлиғи Константин Бйчек ОНТ телеканалида АҚШ фуқаролигига эга беларуслик адвокат Юрий Зенкович тўнтаришнинг асосий ташкилотчиси деб топилганини айтган. «Олинган маълумотларга кўра, Зенкович, АҚШ разведка хизматларига алоқадор бўлган. Беларусь ҳудудида у текширувлар ўтказган, амалдаги ҳукуматни зўрлик билан ағдаришда иштирок этишга тайёр қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбий хизматчиларини пул мукофоти учун ёллашга ва пора беришга уринган», — деди у.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти вакили Беларусь президенти Александр Лукашенкога суиқасд тайёрлашда АҚШнинг иштироки борлиги ҳақидаги хабарлар «мутлақо ёлғон» эканини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко давлат тўнтаришига уриниш бўйича янги «ҳайратланарли» маълумотлар ҳақида гапирди