15:42 / 16.05.2021
1 223

Флоридада ҳаракатланиб кетаётган Ford F-150’ни яшин урди (фото)

Флоридада ҳаракатланиб кетаётган Ford F-150’ни яшин урди (фото)

Фото: Facebook / Walton County Fire Rescue
Флорида штати ўт ўчирувчилари ижтимоий тармоқларга маҳаллий автомобиль йўлларидан бирида содир бўлган ҳолат тасвирланган суратни эълон қилди. Ford F-150 пикапи ҳайдовчиси ва йўловчиси довул вақтида йўлда ҳаракатланиб кетаётганида, автомобиль қаршисига кутилмаганда яшин уриб, асфальт бўлаги бўлагини кўчириб юборган, деб хабар беради Motor.

Тўлиқ ўлчамли пикап хавфсизлик тизими, шунингдек, конструкциясининг мустаҳкамлиги билан танилган. Бироқ автомобиль бирор ўзига хослиги довул вақтида автотрассада содир бўлган кўнгилсиз ҳодисанинг олдини олишга ёрдам бермаган.

Ҳаракатланаётган F-150’нинг олдида яшин урилган. Натижада парчаланган асфальт бўлаклари пикап салонини тешиб ўтган.

Фото: Facebook / Walton County Fire Rescue
Йўл қопламаси олд ойнадан кириб, орқа ойнадан чиқиб кетган. Асфальт бўлаги ҳайдовчи ва йўловчи ўртасидан учиб ўтгани сабаб уларга жароҳат етмаган. Шунга қарамай, улар шиша синиқларидан олган жароҳати сабаб шифохонага етказилган.

Мутахассисларнинг фикрича, йўлга урилган яшин бир онда сувнинг буғланишини ҳосил қилган. Табиат ҳодисаси кучли портлаш тўлқинини юзага келтирган ва асфальт бўлаги асосий массадан ажралиб, пикап салонига кириб борган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Флоридада ҳаракатланиб кетаётган Ford F-150’ни яшин урди (фото)