14:12 / 21.05.2021
1 121

Хўжайинига унинг шиппагини олиб келиб берган Гоша лақабли қарға (видео)

Хўжайинига унинг шиппагини олиб келиб берган Гоша лақабли қарға (видео)

Meduza нашри Перм ўлкасининг Лисва шаҳрида яшовчи Гоша лақабли қарға ўз эгасига унинг шиппагини олиб келиб бергани тасвирланган видео билан бўлишди.

Аввалига Гоша ундан нима хоҳлашаётганини тушунмаган — адашиб қўлқопни олиб келган. Қарға эгаси қушга бироз тушунтиришга мажбур бўлган. Бу эса деярли фойда берган: бироқ Гоша шиппакнинг биттасини олиб келган ва хурсандлигидан сакрай бошлаган.

Шиппакнинг иккинчи пойини олиб келишга эса анча вақт кетган, аммо охир-оқибат қарға хўжайинининг илтимосини бажарган. Шундан сўнг Гоша ва унинг эгаси сайрга чиқиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хўжайинига унинг шиппагини олиб келиб берган Гоша лақабли қарға (видео)