13:00 / 23.05.2021
2 194

Анжелина Жоли асаларилар қирилиб кетаётганига жамоатчилик эътиборини қаратди (фото, видео)


Фото: Hello
45 ёшли Голливуд актрисаси Анжелина Жоли National Geographic журнали учун суратга тушди. Халқаро арилар куни муносабати билан нашр ариларнинг йўқ бўлиб кетиш муаммосига ноодатий тарзда эътибор қаратишга қарор қилган.

Буни амалга оширишда фотограф Дэн Уинстерс ёрдам берган. Ариларни жалб қилиш учун актрисанинг танасига махсус феромонлар суртилган. Фотосессия учун Ричард Аведон томонидан 1981 йилда суратга олинган калифорниялик асаларичи портретидан илҳомланилган. Суратчи Дэн Уинстерснинг таъкидлашича, суратга олиш жараёнида актрисага зарар етмаслиги учун асалариларни ортиқча қўзғатмасликка ҳаракат қилинган. Шу сабаб ҳам суратга олиш майдончаси қоронғи ва тинч бўлган.

Журналда ёзилишича, сўнгги 10 йил давомида арилар популяцияси сезиларли даражада қисқарган. National Geographic, шунингдек, Жоли қўллаб-қувватлаётган ЮНЕСКО ташаббуси ҳақида ҳам маълумот берган.

Фото: Hello

Фото: Hello
Унда қайд қилинишича, ташкилот 2025 йилга қадар 2,5 минг арихона қуриш ҳамда арилар популяциясини 120 миллионтага кўпайтиришни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анжелина Жоли асаларилар қирилиб кетаётганига жамоатчилик эътиборини қаратди (фото, видео)