18:13 / 23.05.2021
1 663

Фуранинг бўшаб кетган ғилдирагига урилиб, ҳавога учиб кетган Toyota (видео)

Фуранинг бўшаб кетган ғилдирагига урилиб, ҳавога учиб кетган Toyota (видео)

Интернетда ҳаракат вақтида юк машинасининг бўшаб кетган ғилдирагига тўқнашган Toyota кроссоверининг видеоси пайдо бўлди. Оғир шина RAV4’ни учириб юборган, машина икки марта айланиб, ғилдираклари билан ерга тушган, деб ёзади Motor.

Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса АҚШнинг Индиана штатида содир бўлган, видео эса ёндош йўналишда кетаётган машинадан туриб олинган. Унда олдинда кетаётган юк машинасининг ғилдираги бўшаб кетиб, шоссе бўйлаб ҳаракатланганини кўриш мумкин. Шу вақтда орқада ҳаракатланиб келаётган Toyota ҳайдовчиси тўсатдан пайдо бўлган тўсиққа чора кўришга улгурмай, унга урилган.

Оқибатда RAV4’нинг олд қисми кўтарилиб кетган ва машина том маънода ҳавода учган. Кроссовер икки марта айланган: биринчи парвоз ҳавода, иккинчиси асфальтда. Машина билан содир бўлган кўнгилсиз ҳодисага қарамай, уни бошқариб кетаётган аёлга ҳеч қандай жароҳат етмаган: у машинадан ўзи мустақил тушиб, фақат бўйни бир оз оғриётганини маълум қилган.
Кадрлардан кўриш мумкинки, фура битта ғилдираксиз ҳам ҳаракатланишни давом эттирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Фуранинг бўшаб кетган ғилдирагига урилиб, ҳавога учиб кетган Toyota (видео)