19:35 / 14.06.2021
2 191

Байден маъмурияти "Трамп девори" учун ажратилган пулни Пентагонга қайтариб беради


АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегарада қурилиши режалаштирилган "Трамп девори" учун ажратилган 2,2 миллиард доллар маблағни мамлакат ҳарбий бюджетига қайтариб беради. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.
 
АҚШ сенати маълумотларига кўра, девор қурилиши учун жами 16,45 миллиард доллар ажратилган бўлиб, ундан 5,8 миллиард долларни конгресс ажратган, қолган қисми мудофаа бюджети ва молия вазирлигидан олинган.

2019 йил июлда олий суд девор қурилиши учун Пентагон маблағларидан 2,5 миллиард доллар сарфланишига рухсат берганди.
2021 йил январгача девор қурилиши учун 6,1 миллиард доллар сарфланган.

Байден маъмурияти "Трамп девори" учун ажратилган 2,2 миллиард долларни Пентагонга қайтаришини маълум қилди. Ушбу маблағ 11та штат, уч ҳудуд ва 16 мамлакатдаги 66та ҳарбий объектга сарфланиши режалаштирилмоқда.
Ҳукуматнинг билдиришича, Трамп президентлиги даврида деворнинг 84 километр қисми қуриб битказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден маъмурияти "Трамп девори" учун ажратилган пулни Пентагонга қайтариб беради