Фото: Report.az
Қуёшда 3 июль куни Х-синфидаги максимал чақнаш ҳосил бўлди. Бу 2017 йилдан буён энг юқори даража, дейилади «ФИАН» Қуёш рентген астрономияси лабораторияси веб-сайтида.
Қуёш чақнашлари унинг юзасида қора доғлар ҳосил қиладиган магнит майдони айланиб, энергия чиқара бошлагач, юзанинг қизиб кетиши натижасида пайдо бўлади. Улар рентген қуввати билан баҳоланади ва бешта синфга бўлинади: А, B, C, М ва Х. Сўнгги Х синф бу шкаладаги энг кучли энергия ажралиб чиқишини англатади.
Энг кучли энергия 2003 йил ноябрь ойида қайд этилган — Х28 даражада. Янги қайд этилган ҳодиса унчалик катта кучга эга бўлмаган, аммо атмосферанинг юқори қисмига урилиб, Атлантика океанида қисқа тўлқинли радиоалоқалар узилишига олиб келган.
«ФИАН» Қуёш рентген астрономияси лабораториясининг маълумотларига кўра, чақнаш қуёш фаоллигининг жуда кескин ўсиши натижасидир. Ушбу фаолликнинг ўсишига оид ҳеч қандай прекурсорлар кузатилмаган. Қуёшнинг қисқа вақт ичида нисбатан тинч ҳолатдан бундай кескин ҳолатга ўтиши кутилмаган ва башорат қилинмаган ҳол бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди