10:17 / 15.07.2021
2 309

Марказий Осиё давлатлари ва Россия Афғонистон билан чегарада бир қатор ҳарбий машғулотлар ўтказади


Фото: пресс-службы ЗВО
Август ва сентябрда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада россиялик ҳамкасблари билан бирга бир қатор қўшма машғулотлар ўтказади.

Россия мудофаа вазирлигида таъкидланишича, машғулотларда асосий урғу ноқонуний қуролланган тузилмаларга қарши курашга берилади. Бундан ташқари, қўшинлар минтақада вазиятни барқарорсизлаштиришга уринишларга қарши курашиш элементларини машқ қилади.

Машғулотлар Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қуролли кучларининг “Тинчлик миссияси – 2021” қўшма машғулотлари билан якунланади.

Таъкидланишича, Россия томонидан машғулотларда 15-тинчликпарвар ва 55-тоғ мотоўқчи бригадалари кучлари, 31-десант-штурм бригадасининг аэромобил бўлинмалари иштирок этади. Бундан ташқари, машғулотларда Россия қуролли кучларининг махсус вазифаларни бажарувчи 2- ва 24-алоҳида бригадалари, умумқўшин армиялари махсус роталари бўлинмалари қатнашади.

Шунингдек, Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари авиагуруҳлари ҳамда 201-ҳарбий база таркибига кирувчи С-300 мудофаа тизимлари жалб қилинади.

Айни вақтда Афғонистонда хорижий қўшинлар олиб чиқилиши ортида “Толибон” ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. “Толибон” раҳбарияти Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиё давлатлари ва Россияга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймасликка ваъда бераётганига қарамай, Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар қўшни давлатлар ҳудудига ўтиши мумкинлиги билан хавф солмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марказий Осиё давлатлари ва Россия Афғонистон билан чегарада бир қатор ҳарбий машғулотлар ўтказади