
«Толибон» жангарилари Афғонистон ҳукуматига 7 минг нафар маҳбусни озод қилиш ва ҳаракат етакчиларини БМТнинг қора рўйхатидан чиқариш эвазига уч ойлик сулҳ тузиш таклифи билан чиқди.
Бу ҳақда Афғонистон ҳукумати делегацияси вакили Нодир Нодирий ToloNews телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
У «Толибон» таклифини жиддий деб атади ва ўтган сафар 5 минг нафар маҳбус озод қилинганидан сўнг «вазият енгиллашиш ўрнига янада кескинлашган»ини эслатиб ўтди.
Айни вақтда Афғонистонда хорижий қўшинлар олиб чиқилиши ортида «Толибон» ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. Ҳаракат жангарилари мамлакатдаги қатор туманларни ўз назоратига олгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар