09:55 / 19.07.2021
2 616

Афғонистон ҳукумати ва толиблар сулҳ ҳақида келиша олмади


Шу билан бирга, томонлар фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилишга ва тинч аҳоли ҳалок бўлишига йўл қўймасликка келишиб олди.

Доҳа (Қатар)даги икки кунлик музокараларда Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати делегациялари Ҳайит байрами вақтида қисқа муддатли сулҳ тузиш ёки асирга олинган толибларнинг озод қилиниши бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда 18 июл, якшанба куни “Толибон”нинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Муҳаммад Найим Twitter’да хабар берди.

“Баъзи оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Доҳада икки кунлик юқори даражадаги афғонлараро учрашувда бир неча кун давомида ўт очишни тўхтатиш ёки айрим асирларнинг озод қилинишига келишиб олинган. Ушбу маълумот тўғри эмас. Бундай келишувга эришилмади", деди у.

Қўшма баёнотга кўра, томонлар фақат музокараларни юқори даражада давом эттиришга келишиб олди. Шунингдек, барча учун мақбул ечимга эришиш мақсадида тинчлик жараёнини тезлаштиришга интилиш борлиги ҳақида эълон қилинди. Бундан ташқари, делегациялар тинч аҳоли орасида йўқотишлардан қочишга ва гуманитар ёрдамни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга рози бўлди.

15 июл куни уч ойлик сулҳ эвазига толиблар Кобулдан 7 минг нафар асирга олинган жангарини қайтаришни талаб қилди. Доҳада Афғонистон ҳукумати делегациясининг аъзоси Нодир Нодирий толиблар билан музокараларда буни жиддий талаб деб атади.
“Биз 5 минг толибларнинг озод қилиниши вазиятни яхшиламаганини, ҳатто унинг янада авж олиб кетганини кўрдик”, деди Нодирий.

Ҳозирги вақтда Афғонистондаги вазият америкаликлар томонидан ҳарбий контингентнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши фонида кескинлашган. “Толибон” ҳаракати аъзолари бир неча аҳоли пунктларини, шу жумладан Тожикистон билан чегарадаги ҳудудларни эгаллаб олди.

АҚШ ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистонда бўлган, улар мамлакатга кичик Жорж Буш президентлиги вақтида олиб кирилган. Қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши май ойи бошида бошланди, жараённи август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ҳукумати ва толиблар сулҳ ҳақида келиша олмади