Фото: «INGIMAGE/ASAP»
Исроил дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши капсула шаклидаги вакцинани яратди ва унинг клиник синовларига ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Oramed Pharmaceuticals фармацевтика компаниясига таяниб The Jerusalem Post нашри хабар берган.
Синовлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган заҳоти Сураски номидаги тиббиёт марказида бошланади: бу яқин ҳафталар ичида юз бериши кутилмоқда. Синовда ҳали эмланмаган 24 нафар кўнгилли иштирок этади. Уларнинг ярми битта капсуладан, қолганлари эса иккита дозадан препарат қабул қилишади. Тадқиқот олти ҳафта давом этади.
Oramed Pharmaceuticals компанияси бош директори Надав Кидрон янги турдаги орал вакцинанинг бир қанча афзалликларини санаб ўтди. Биринчидан, у «коронавируснинг турли хил штаммларига нисбатан анча чидамли», чунки у Moderna ва Pfizerдан фарқли ўлароқ, вируснинг учта тузилмали оқсилига қаратилади. Иккинчидан, бундай препаратларнинг нохуш таъсирлари камроқ бўлади.
Бундан ташқари, вакцинани дунё бўйлаб етказиб бериш осон, негаки уни сақлаш учун махсус шароитлар талаб этилмайди. Кидроннинг сўзларига кўра, уни музлатгичнинг стандарт ҳароратида ташиш мумкин. Хона ҳароратида эса бемалол сақласа бўлади. Мутахассиснинг фикрича, бу келгусида одамларнинг ўзлари уйида мустақил равишда вакцина қабул қилишларига имкон беради.
Oramed Pharmaceuticals компаниясининг бош директори агар синовлар яхши ўтадиган бўлса, у бошқа мамлакатларда вакцинани тасдиқлаш учун мурожаат қилишини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, бундай препаратларга, айниқса, Жанубий Aмерика давлатлари катта эҳтиёж сезмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади