15:30 / 30.07.2021
2 985

Билл Гейтс Бодрумда: Миллиардер тушлик учун қанча пул сарфламоқда?


Фото: Alanya Time Haber
Билл Гейтс Туркияда дўстлари билан бирга дам олмоқда. Бу ҳақда «Rus.Turkey.com» хабар беради.

Ўз соҳасининг энг олди вакиллари ҳар йили дам олиш учун Туркиянинг курорт шаҳри сифатида маълум бўлган Бодрумга учиб келади. Ушбу шаҳар айниқса, ўз яхтасида саёҳат қилишни севувчилар орасида жуда ҳам машҳур саналади. Microsoft асосчиси Билл Гейтс ҳам бу бундан мустасно эмас.

Билл Гейтснинг Эгей денгизидаги ҳашаматли яхтасида олти нафар дўсти билан ҳордиқ чиқараётгани ҳақида «Sonhaberler» нашри маълум қилинган. Миллиардерлар Бодрумдаги ресторанлардан бирида тушлик қилишни афзал билган. Матбуот вакиллари билан мулоқот қилишдан қочган жаноб Билл, овқатланиш учун унчалик машҳур бўлмаган ресторанни танлаган.

Шунга қарамай, журналистлар Гейтснинг ташрифи билан боғлиқ тафсилотлар ва ҳатто тушлик учун қанча пул тўланганини билишга ҳам муваффақ бўлган. Таъкидланишича, Биллнинг яхтаси Сувайш каналидан узоқ бўлмаган жойда тўхтаган. Шов-шувлардан қочиш мақсадида миллиардер дўстлари билан соҳилга катер (махсус кичик кема) орқали етиб олган. Қайд қилинишича, улар 80 минг лира (9300 доллар)га овқатланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс Бодрумда: Миллиардер тушлик учун қанча пул сарфламоқда?