20:47 / 30.07.2021
2 785

АҚШда дунёдаги энг қиммат картошка-фри тайёрланди (видео)


АҚШда дунёдаги энг қиммат картошка фри тайёрланди — унинг бир порцияси 200 доллар туради, деб ёзади «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, «пазандачилик шедеври» Нью-Йоркдаги Serendepity ресторанларининг бирида тайёрланган. Унинг рекорд даражадаги нархи Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Егуликни тайёрлаш уч босқичда амалга оширилган. Аввалига шеф-ошпаз картошкага қиммат шампан виноси ва махсус сиркада ишлов берган, шундан сўнг икки марта ғоз ёғида турли ҳароратларда қовурган.

Таомга трюфел ёғи қуйилган, пишлоқ, истеъмолга яроқли олтин қириндиси сепилган, шунингдек, махсус соус билан дастурхонга тортилган.

Таъкидлаш керакки, бу рестораннинг биринчи рекорди эмас. Бунга қадар ушбу овқатланиш масканида энг қиммат музқаймоқ (1000 доллар) ва гамбургер (295 доллар) тайёрланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда дунёдаги энг қиммат картошка-фри тайёрланди (видео)