09:10 / 08.08.2021
2 504

Италиянинг Неапол шаҳрида мафиянинг 70 ёшли аёл раҳбари ҳибсга олинди


Мария Личчарди
Фото: Keystone Press Agency

7 август куни Италиянинг Неапол шаҳридаги «Чампино» аэропортида мамлакатдаги катта жиноий гуруҳлардан бирининг етакчиси Мария Личчарди Испанияга қочишга уринаётган вақтида ҳибсга олинди, дея хабар қилди «Интерфакс».

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 70 ёшли «пиколетта» (итальян тилида қизалоқ маъносини билдиради) Италиядаги энг қудратли мафия гуруҳларидан бири «Каморра» асосчиси Женнаро Личчардининг синглиси.

Мария Личчарди саккиз йил қамоқ жазосини ўтаган ва 2009 йилда озодликка чиқарилган. Аёл озодликка чиққанидан кейин мафия бошқарувини ўз назоратига олган.

Мария Личчардига мафия гуруҳига алоқадорлик, шунингдек, молиявий фирибгарликлар ва кимошди савдоларидаги товламачиликлар юзасидан айбловлар эълон қилинган.

2021 йил май ойида Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олингани, дунёдаги энг йирик қурол сотувчилардан бири қўлга тушгани, мартда эса Европа мафиясининг энг кўп қидирилаётган бошлиқларидан бири Испанияда ушлангани ҳақида хабарлар берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиянинг Неапол шаҳрида мафиянинг 70 ёшли аёл раҳбари ҳибсга олинди