
Россиянинг Красноярск шаҳрида яшовчи биринчи синф ўқувчиси Владимир Каменев Россия президенти Владимир Путинга шаҳардаги экологик муаммо сабаб видеомурожаат йўллади. Болакайнинг айтишича, унга шу муаммо сабаб кўчада сайр қилишга рухсат берилмаган. Бу ҳақда ТВК телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, боланинг онаси тутун ва ифлос ҳаво туфайли ташқарига чиқишни ман қилган. Бола нима қилишни сўраганда, онаси ҳазил билан президент билан боғланишни таклиф қилган. Биринчи синф ўқувчиси бу таклифни жиддий қабул қилди ва ота-онасидан видеони ёзиб олишга ёрдам беришни сўради.
«Ҳурматли Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин. Мен Красноярск шаҳридан Каменев Владимир Денисовичман. Сиздан Красноярскдаги экологик вазиятни шахсан назоратга олишингизни сўрайман. Бизда нафас олишга тоза ҳаво йўқ, биз яшашни хоҳлаймиз. Биз кўчада ўйнашни хоҳлаймиз, лекин оналаримиз рухсат бермайди ва зарарли деб айтишади», — деган бола.
Маълумотларга кўра, Ёқутистондаги ўрмон ёнғинлари тутуни Красноярскка ҳам етиб келган ва об-ҳавони мураккаблаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар